Россия Душанбе ва Кобул ўртасидаги кескинликдан хавотирда

Россия Душанбе ва Кобул ўртасидаги кескинликдан хавотирда


Москва Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучларининг умумий чегарага тортиб келинаётгани ҳақидаги хабарларни қайд этмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Алексей Зайцев маълум қилди.

“Икки мамлакат етакчиларининг икки томонлама кескин баёнотлари ортидан афғон-тожик муносабатларида кескинлик ўсаётганини хавотир билан кузатяпмиз”, - деди Зайцев.

У икки томон қўшинларининг тожик-афғон чегарасига тортиб келинаётган ҳақидаги хабарлар Москванинг хавотирига сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.

“Душанбе ва Кобулни юзага келган вазиятни тартибга солишнинг ўзаро маъқул бўладиган йўлларини излашга чақирамиз”, - деди Россия ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги ҳукуматни эгаллаб олган “Толибон”* радикал ҳаракати Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборган эди.

Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати томонидан ташкил этилган Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини ижро этувчи Абдул Ғани Бародар Тожикистон мамлакат ички ишларига аралашётганини маълум қилган.

Куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадош Дарвоз туманидаги ҳарбий парадда иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!