Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудига кириб келганидан кейин NATO шарқий қанотини мустаҳкамламоқчи

A A A
Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудига кириб келганидан кейин NATO шарқий қанотини мустаҳкамламоқчи

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик манбаларига кўра, ушбу операцияни Қўшма Штатларнинг Европадаги қўмондонлиги раҳбари ва NATO'нинг Европадаги бирлашган кучлари қўмондони генерал Алексус Гринкевич мувофиқлаштиради.

"Ҳозирда қўмондонлик вазиятни баҳоламоқда ва зарурат туғилса, қандай етказиб беришлар керак бўлишига аниқлик киритмоқда. Полша ҳукумати эса аллақачон иттифоқдошлардан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларга қарши кураш технологияларини сўраган", дея ёзмоқда Bloomberg.

Нашр манбасининг сўзларига кўра, ҳозирча Россия дронларни атайлаб учирганми ёки йўқми аниқлаш қийин. Москва бу воқеа тасодифан содир бўлганини таъкидламоқда. Беларус эса дронларнинг йўналиши радиоелектрон кураш тизимлари туфайли ўзгарганини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!