Россия боласини йиғлагани учун ўлдирган жуфтлик 28 йилга қамалди

Россия боласини йиғлагани учун ўлдирган жуфтлик 28 йилга қамалди

Россиянинг Краснодар ўлкасида жуфтлик бола қотиллиги учун умумий ҳисобда 28 йилга қамалди. Маълум бўлишича, улар болакайни калтак ёрдамида йиғидан тўхтатишга ҳаракат қилганлар.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабар бермоқда.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 13 март куни она йиғлашни бошлаган ўғлининг бошига икки марта қўли билан зарба берган ва ўнг сонига оёғи билан тепган.

Зарбалар натижасида болакай соғлиғига жиддий путур етган, тана аъзоси синган.

31 март куни, болакай узоқ муддат йиғлаб, жуфтликка дам олишга ҳалал берганида, эркак қалин темир билан, аёл эса тахта билан бола бошига зарба беради.

Шундан сўнг бола йиғидан тўхтайди.

Ярим кеч бўлганида, болакай "миқ этмай қўйгач" жуфтлик тез тиббий ёрдам бригадасини чақиради. Келган шифокорлар болакай нобуд бўлганини, ўлим ҳолати олинган бош-мия жароҳатлари туфайли юз берганини қайд этишади.

Она 16 йилга , унинг хуштори эса 12 йилга озодликдан маҳрум этилди, шунингдек, эркакка қўшимча тарзда психиатр кўригидан ўтиш тайинланди.

Иккаласи ҳам жазони қатъий режимдаги колонияда ўташи белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!