Россия БМТдан Ғарбнинг ўғит ва донга нисбатан санкцияларини бекор қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини кутмоқда

Россия БМТдан Ғарбнинг ўғит ва донга нисбатан санкцияларини бекор қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини кутмоқда

Россия БМТдан Ғарбнинг ўғит ва дон маҳсулотларига нисбатан санкцияларини бекор қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини кутмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг чоғида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Москва БМТдан Европа Иттифоқи ва АҚШдан Россия ўғитлари ва ғалланинг жаҳон бозорига тўлиқ етказиб берилишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тўсиқларни бартараф этишга интилиши учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига Ғарб масъул эканини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бошқа мамлакатларга ғалла ва ўғит етказиб беришда ҳали ҳам санкциялар тўсқинлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!