Россия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Украина бўйича навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмайди

Россия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Украина бўйича навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмайди

Россия БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Украина бўйича навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмайди, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

“Афсуски, махсус ҳарбий операциянинг асл мақсадлари ва “ердаги” реал вазият ҳақидаги далилларимиз ва тушунтиришларимиз мутлақо эътибордан четда қолмоқда.Бу сафар ҳам улар эшитилмаслиги аниқ.Шунинг учун ҳам Россия делегацияси ҳеч қандай фикр билдирмайди ", деди у.

📌 БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 12-май куни Женевада Украина бўйича махсус сессия ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!