Россия Башар Асаднинг ўрнига рафиқасини Сурия президенти етиб тайинламоқчи бўлганми?

Россия Башар Асаднинг ўрнига рафиқасини Сурия президенти етиб тайинламоқчи бўлганми?

Россияда 2024 йил декабрида Сурия режими қулашидан бир неча ой олдин президент Башар Асадни лавозимидан четлатиш имконияти кўриб чиқилган. Британиянинг The Observer газетаси хабарига кўра, Владимир Путиннинг яқинлари Асаднинг ўрнини босиши мумкин бўлган ворислар рўйхатини ҳам тузиб чиққан. Ушбу рўйхатда биринчи ўринни унинг рафиқаси Асма эгаллаган.

Асма Асад 24 йил давомида Суриянинг биринчи хоними бўлган. Асма шунчаки давлат раҳбарининг рафиқаси эмас эди, президент саройидаги ҳақиқий ҳокимият маркази ҳисобланган.

The Observer нашрининг ёзишича, Путин Асаддан норози бўлган. Россия Сурия режимига ёрдам берган бўлса-да, Асад фуқаролар урушига чек қўя олмади ва мамлакатни сиёсий жиҳатдан барқарорлаштира олмади.

Кремл раҳбари Асадни “доимий равишда қутқарилишга муҳтож бўлган заиф етакчи” деб ҳисоблаган. Режимга яқин манбанинг сўзларига кўра, Асадга ўзига ҳам ҳокимият тепасига хотинини ўтқазиш таклиф қилинган, бироқ президент бу таклифни шунчаки масхара қилган.

Сурия режими ағдарилгач, эр-хотин Асадлар Россияга қочиб кетган. Ҳозирда Башар Асад мамлакатни тарк эта олмайди. Бироқ собиқ диктаторнинг рафиқаси дунё бўйлаб саёҳат қилишни давом эттирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар