Россия баҳор ва ёзнинг бошида ҳал қилувчи ҳужумларни уюштиради — Вадим Скибицкий

Россия баҳор ва ёзнинг бошида ҳал қилувчи ҳужумларни уюштиради — Вадим Скибицкий

Урушнинг 2023 йилда тугаш эҳтимоли қай даражада эканлиги ҳақидаги саволга Россия Бош разведка бошқармаси матбуот котиби Вадим Скибицкий қуйидагича жавоб берди:

"Биз урушнинг келажаги ҳақида бир нима дея олмаймиз. Россия биринчи босқичда аввало баҳор ва ёзнинг бошидан эсон-омон ўтиб олиши керак. Бу уруш нимага олиб келаётганини кўриб турибмиз: Россия ҳарбий раҳбарияти ўзгарди, сафарбарликнинг биринчи босқичи якунланди. Олдинги рахбарият ўзининг Донецк ва Луганскни тўлиқ босиб олиш билан бошланадиган асосий вазифаларини бажара олмади. Бизнинг мақсадимиз оддий: Россия армиясининг асосий фаолияти Донецк ва Луганск йўналишларига қаратилади".

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда фронтнинг барча йўналишларида рус қўшинларини қайта гуруҳлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, у Беларус ҳудудидаги Россия қуруқлик қўшинлари таркибида 5800 нафар ҳарбий хизматчи, битта Искандар дивизияси, С-300, С-400 зенит-ракета комплекслари ва учта МИГ-31 самолёти борлигини ҳам маълум қилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!