Россия армияси Украина портлари ва шаҳарларига зарба берди
Россия Мудофаа вазирлиги тунда Украина портларига юқори аниқликдаги қуроллар ва дронлар билан зарба берди. Натижада ёнилғи резервуарлари, дрон йиғиш цехлари ҳамда Черноморск ва Днепр-Буг лиманида ҳарбий юклар олиб кетаётган 4 та денгиз кемаси шикастлангани маълум қилинди.
Одесса шаҳрига уюштирилган ҳужумлар оқибатида фуқаролик инфратузилмаси ва маҳаллий корхоналардан бири зарар кўрди. Тонгги ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши яраланиб, шифохонага ётқизилди.
Суми шаҳри атрофидаги турар жой мавзесига берилган зарба оқибатида 7 киши жароҳатланди, фуқаролик инфратузилмасига зарар етди.
Изюм шаҳрида авиабомбалар ва дронлар ёрдамида берилган комбинациялашган зарба туфайли хусусий уйлар, коммунал мулклар ва қишлоқ хўжалиги техникалари вайрон бўлди. Жабрланганлар борлиги хабар қилинд
