Россия АҚШ билан виза урушини тўхтатишга тайёр

Россия АҚШ билан виза урушини тўхтатишга тайёр

Россия ўзаро тенглик асосида Америка Қўшма Штатлари билан виза урушини тўхтатишга тайёр, Москва бундан манфаатдор эмас. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди, дея хабар беради«РИА Новости».

«Биз ушбу виза урушини ўзаро мувофиқлик асосида тўхтатишга тайёрмиз. Биз шу тарзда жавоб беришимиз керак бўлган вазиятда турибмиз. Лекин бу самарасиз. Бизга бу керак эмас», - деди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Россиянинг Европадаги таъсирини «синдириш» йўли топилганди.

Америкалик сенаторлар Рон Жонсон ва Крис Мерфи Вашингтонга Европада Россия таъсирини «синдиришга» ёрдам берадиган қонун лойиҳасини тақдим этдилар. Ушбу ташаббусга кўра, Қўшма Штатлар Европа энергетика лойиҳаларини молиялаштириш учун миллиард доллар ажратади.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!