Россия Aфғонистонга саёҳат қилиш тақиқламоқда

Россия Aфғонистонга саёҳат қилиш тақиқламоқда

Россияликларга ҳарбий-сиёсий вазиятдаги кескинлик даражаси ошиб бораётгани сабабли Aфғонистонга ташриф буюриш тавсия этилмайди, бу Россия ташқи ишлар вазирлиги консуллик департаментининг хабарида айтилган.

«Ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кучайиб бориши муносабати билан биз Россия Федерацияси фуқароларидан сайёҳлик мақсадида Aфғонистон Ислом Республикасига саёҳат қилишни қатъий рад этишини сўраймиз», – дейилади хабарда.

Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу тавсияномага ИШИД (Россияда тақиқланган террористик ташкилот – ИФ) ва бошқа халқаро террористик ташкилотларнинг фаоллиги ва шаҳарлардаги жиноятчилик ҳолати ёмонлашаётгани сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!