Россия 963 нафар Америка расмийларининг "қора рўйхати"ни эълон қилди

Россия 963 нафар Америка расмийларининг "қора рўйхати"ни эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган 963 нафар Америка фуқаролар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Жо Байден, Камала Харрис ва бошқалар бор. Тўлиқ рўйхат ТИВ сайтида келтирилган.

"Қўшма Штатлар томонидан доимий равишда қўлланилаётган санкцияларга ва бизни фуқароларни стоп-рўйхатга киритиш учун жўнатилаётган сўровлар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кириши доимий равишда тақиқланган Америка фуқаролари рўйхатини эълон қилади", - дейилган вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу чекловлар фақатгина "жавоб чораси" эканини ҳамда улар оддий америкаликларга қарши қаратилмаганини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Баёнотда айтилишига кўра, Россия қарши санкциялари фақат бутун дунёда қандайдир "қоидаларга асосланган" неоколониал тизим ўрнатишга уринаётган АҚШ бошқарув синфига қарши қаратилган ва уларни янги геосиёсий воқеликни тан олишига ва ўз хулқини ўзгартиришига ундашни мақсад қилган.

Россия қарама-қаршиликка интилмайди ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳалол мулоқот учун ҳар доим очиқ. Биз доимо Америка халқига ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз. Русофобия қўзғатишга уринаётган АҚШ расмийлари ва уларга хизмат қилаётганлар эса ушбу "қора рўйхатга" киритилган, - дейилади ТИВ баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!