«Россия 1» телеканалида Путиннинг қизи деб тахмин этилувчи Катерина Тихонова иштирокидаги сюжет чиқди

«Россия 1» телеканалида Путиннинг қизи деб тахмин этилувчи Катерина Тихонова иштирокидаги сюжет чиқди

«Россия 1» телеканалининг 6 декабрь кунги кечки янгиликлар сонида Россиянинг «онг остини дастурлаштиришга» қодир технологияси ҳақидаги сюжет намойиш этилди. У «Миллий интеллектуал тараққиёт» фондига («Иннопрактика» бренди остида фаолият юритади) кирувчи Нейроинформацион технологиялар маркази томонидан ишлаб чиқилган, деб ёзади «Ведомости».

Сюжетда «Иннопрактика» раҳбари Катерина Тихонова билан қисқа интервью бор. Уни Reuters агентлиги Россия президентининг кичик қизи деб атаган эди.

Сюжетда Тихонова нейромарказ технологиялар синергиясида барпо этилганлигини ҳикоя қилади. «Айтиш мумкинки, инсон бир вақтнинг ўзида технология имкониятларини ҳам, ўзини ҳам англайди», — дея таъкидлади у.

Бу Тихонованинг давлат телеканалига биринчи интервьюсидир.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ўз қизларининг иш фаолияти ҳақида гапиришдан бош тортган эди. Шунингдек, таъсисчиларидан бири Россия президенти Владимир Путиннинг қизи деб тахмин этиладиган Катерина Тихонова бўлган, талабалар, аспирантлар ва ёш олимларнинг илмий-лойиҳавий фаолиятини қўллаб-қувватловчи «Миллий интеллектуал тараққиёт» фонди ўз тарихидаги рекорд даражали харажатлари ҳақида ҳисобот берганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!