Роскомнадзор ва ФХХ Telegram архитектураси ўзгартирилишини талаб қилди

Роскомнадзор ва ФХХ Telegram архитектураси ўзгартирилишини талаб қилди

Энди Telegram  асосчиси Павел Дуровдан мессенжерни унинг шифрлаш калитларини махсус хизматларга бера оладиган қилиб ўзгартириш талаб қилинмоқда.  

“Фикримизча, мессенжернинг ҳар қандай архитектураси Россия қонунчилиги бажариладиган қилиб ўзгартирилиши керак. Шу сабабли, Telegram шифрлаш калитларини бериш техник имкониятига эга”, дейилган ФХХда.

Дуров шифрлаш калитлари фойдаланувчилар қурилмаларидагина сақланиши, бу эса мессенжер дадстурчиларига уларга эгалик қилишга имкон бермаслиги ва демакки, калитлар ФХХга ҳам берила олмаслигини бир неча бор айтган. Бундан ташқари, калитларни бериш шахсий ҳаётга дахлсизликнинг бузилиши ҳисобланади. 

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!