Роналдунинг ҳақиқатлари: У доимо қўшимча икки соат шуғулланиб келган

Роналдунинг ҳақиқатлари: У доимо қўшимча икки соат шуғулланиб келган
Португалиянинг Спортинг клуби собиқ ёшлар бош мураббийи Жоау Коуту Роналду ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
 
Биласизми, Криштиану дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш истаги ҳақида гапиргани афсона эмас. У бу гапларни менга айтганди. Мен жилмайиб қўйдим, лекин уни устидан овозимни чиқариб кулиб юборганим йўқ. Чунки илгари бундай шижоатли ва ғалабаларга ташна футболчини кўрмагандим.
Гарчи мен Куарежма, Нани, Моутинью каби футболчилар билан ишлаган бўлсам-да, Криштианудек меҳнаткаш ўйинчини кўрмагандим.
 
Роналдуга ўшанда энг яхши бўлишни истасанг, кўпроқ меҳнат қилишинг керак ва мураббийларнинг барча гапларини диққат билан тинглашинг лозим, деганман.
 
У техник ва жисмоний жиҳатдан чидамли эди. Ўз навбатида нормал ахлоқга ҳам эга. Роналду ўзидан ҳеч қачон қониқмасди. Машғулотлар якунлангандан сўнг яна 2 соат вақтини спорт залида ўтказарди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жавобгар мураббий билан қўшимча равишда доимо шуғулланиб келган , дейди Роналдунинг собиқ мураббийи шогирдини хотирларкан.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду Лиссабоннинг Спортинг клуби ёшлар жамоаси таркибида 1997-2002 йилларда тўп сурган. У 2002-2003 йилги мавсумда асосий жамоага жалб қилиниб, кўплаб мутахассислар эътиборига тушади. Португалиялик 2003 йилнинг ёзида 12.24 миллион фунт стерлинг эвазига Манчестер Юнайтед таркибига бориб қўшилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд. Унинг келаси ҳафта Чемпионлар Лигаси доирасида Ювентус ва Аякс баҳсида кекса-сеньора таркибида майдонга тушиши сўроқ остида турибди, дейди uza.uz .

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!