Роналду яна "Ан-Наср"га ёрдам беролмайди
«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду навбатдаги ўйинни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 41 ёшли форвард Саудия Арабистони Чемпионлар кубогидаги "Ад-Дирия"га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Al Nassr Zone саудиялик оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг илк турида "Ал-Фатеҳ"га қарши чемпионат учрашувида ҳам португалиялик юлдуз жамоа рўйхатига киритилмаганди. Шунга қарамай, "Ан-Наср" ўйинни ишончли тарзда 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган.
Июль ойидан буён Риёд клубини австралиялик мутахассис Анге Постекоглу бошқармоқда. У ўтган мавсум якунлангач жамоани тарк этган Жорже Жезуш ўрнини эгаллаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
