Роналду ва Шомуродов битта жамоада ўйнаши мумкин

Роналду ва Шомуродов битта жамоада ўйнаши мумкин

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин, унга "Рома" даъвогарлик қилмоқда.

Португалиялик янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг ўйин услубига мос келмайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаслигини ҳисобга олиб, форварднинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози учун янги клуб излаш билан банд.

37 ёшли форвардга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Жозе Моуринью билан бир йиллик фаолиятдан сўнг Роналдунинг трансфери "Рома" бренди ривожланишига ва унинг таниқлилигини оширишига ишонмоқда.

Роналду учун муҳим роль Италияда бошқа Европа давлатларига қараганда соддароқ солиқ тизимидир. Мендешнинг "Рома" билан алоқалари яхши – у клубга Жозе Моуринью, Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейрани олиб келган. "Рома" спорт менежментини бошқараётган Тиагу Пинтуда эса "Бенфика"да ишлаб юрган пайтларданоқ Мендеш билан ажойиб муносабатлар бор.

Аммо, Роналдунинг "Рома"га эҳтимолий трансферида тўсиқлар йўқ эмас. Биринчидан, римликлар унга ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да олаётган 23 млн евро миқдоридаги маошни тўлай олишмайди. "Рома"да аллақачон молиявий фэйр-плейга риоя қилиш бўйича муаммолар бор. Иккинчидан, "Рома" ҳам МЮ сингари келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади. Бу мусобақа Роналдуни ўзига жалб қилмайди.

Португалияликнинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган яна бир вариант – Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган "Спортинг"га қайтиш.

Роналду ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (7 )

    Фарход
    Шомуродов шахматистми😂
    Sanjar
    Ola
    Special
    Bu zo'r yangilik
    Husan
    Bu bo'lmaydigan ish
    Islomjon
    Shomurodov manchestrga utvosa bomasmikin ??
    @
    Агар Ронолдо ўтса Шомуродовга заҳирада ҳам жой қолмайди
    @
    Бу аниқ