Роналду қирғизистонлик қиздан хабар олди (фото)

Роналду қирғизистонлик қиздан хабар олди (фото)

Қирғизистонлик шифокор-онколог Дамира Байзакова ўзининг Facebook аккаунтида хабар беришича, юртдоши Юна исмли қизалоқ суяк саратони касаллигига чалинган. У ҳозирда Италиянинг Турин шифохоналаридан бирида даволанмоқда.

Бу қирғизистонлик Юна исмли қизалоқ. Афсуски у ҳам суяк саратони касаллиги билан оғриган. Яхшиямки, даволанишнинг энг қийин босқичлари ортда қолди. Юна бизда кимёвий терапия қабул қилиб, жарроҳлик амалиётини ўташ ва узоқ муддатли даволаниш учун Турин шаҳрига (Италия) жўнаб кетди. Аллоҳга шукр, операция муваффақиятли ўтди. Барча харажатларни тўлаган ва қирғиз болаларига ёрдам бераётган Родней Седдон, шифокорлар Раймонд Пиана, Себастьян ва Николло Ротте, болажонларимиз мураббийи Олександр Вакулга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ювентус клуби аъзолари болажонларимизни йўқлаш учун боришди. Юнани кўриш учун бир нечта футболчилар, жумладан, машҳур футболчи Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес ташриф буюрди.

Нурпазила холидан хабар олиш учун Италия полицияси совғалар билан боришди. Унинг ҳам аҳволи яхши. Тезроқ тузалиб кетинг, азизларим , деб гапини якунлайди Дамира Байзакова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!