Роналду Португалия терма жамоасидан кетиши мумкинми?

Роналду Португалия терма жамоасидан кетиши мумкинми?

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Клубдаги фаолиятингизни узайтириш учун терма жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Нима учун бу ҳақда ўйлашим керак? Менимча, ҳали бунинг вақти эмас. Гап одамлар нима хоҳлаётганида эмас, менинг нима хоҳлаётганимда.

Мен қачон югура олмаслигимни ҳис қилсам, дарвозани ишғол қила олмай қолсам, кучимдан фойдалана олмасам бу ҳақда ўйлашим мумкин.

Лекин менда ҳозир ҳаммаси яхши. Шунинг учун давом этишни хоҳлайман, чунки менда ҳали ҳам мотивация бор. Мен планкамни янада баландроққа кўтаришни хоҳлайман, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида 36 ёшли ҳужумчи терма жамоадаги голлари сони бўйича жаҳон рекордини янгилади. Унинг Португалия сафида урган голлари 115 тани ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!