Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кучсизлантирди — мутахассис

Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кучсизлантирди — мутахассис

"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер нима учун португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келиши "Манчестер Юнайтед"ни кучсизлантирганини тушунтириб берди.

"Улар жамоа эмас, ўйинчилар гуруҳи бўлиб қолмоқда. Криштиану Роналду муаммони ҳал қилишдан кўра ёмонлаштирди. Шунинг учун ҳам, ажойиб таркибга қарамай, улар ҳали топ-4нинг қолган жамоалари даражасида эмас.

Улар уйдаги сўнгги 2 ўйинда 5 очкодан маҳрум бўлишди ва бу уларнинг ўзгарувчанлигини кўрсатмоқда", деди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Роналдуни ўтган ёзда "Ювентус"дан сотиб олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!