Роналду кучли бешталикка ҳам муносиб эмас — Кассано
Италиянинг собиқ футболчиси Aнтонио Кассано "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни тарихнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида таъкидламади.
"Пашшадан фил ясашни бас қилинг. Роналду — тарихдаги энг яхши футболчи? У ҳатто 5-ўринда ҳам эмас. Мен учун Месси, Пеле, Марадона, Кройф ва Роналду бошқа даражададир", - деди Кассано.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роналду 5 марта "Олтин тўп" соҳиби. Бу тарихда Лионель Мессидан кейин иккинчи натижа (6).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).