Роналду келаси мавсум ҳам "Манчестер Юнайтед"да ўйнайдиган бўлди

Роналду келаси мавсум ҳам "Манчестер Юнайтед"да ўйнайдиган бўлди

Криштиану Роналду ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг суҳбат ўтказишди, унда томонлар "Олд Траффорд"да португалиялик юлдузнинг келажаги ҳақида гаплашишди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, музокаралар муваффақиятли ўтди. Томонлар Криштиану келаси мавсумни “қизил иблислар” сафида ўтказишига келишиб олди.

37 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. КриРонинг "манкунианликлар" билан амалдаги шартномаси муддати келаси йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!