Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурурга айланди

Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурурга айланди

 

 

 

Ювентус» клуби ва Португалия миллий жамоаси форварди Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, дея хабар берди Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS)

Ташкилот юқори даражали расмий ўйинларда урилган голларни ҳисобга олган.

Италия чемпионатининг 24-турида «Ювентус» ва «Верона» ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида тугади, туринликларнинг ягона голини Роналду киритди. Бу 36 ёшли футболчининг фаолиятидаги 766-голи бўлди ва у «футбол қироли» бразилиялик Пелени ортда қолдирди.

Пеле расмий ўйинларда киритган голлар — 765 та. У сўнгги голини 1977 йилда киритган. Унинг рекордини янгилаш учун 45 йил ва 243 кун керак бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!