Роналду бугун "Ан-Наср" сафида дебют ўйинини ўтказади

Роналду бугун "Ан-Наср" сафида дебют ўйинини ўтказади

Саудиянинг «Ан-Наср» футбол клуби Криштиану Роналдунинг дебют санасини эълон қилди. 37 ёшли футболчи миллий чемпионатнинг навбатдаги ўйинида янги жамоаси сафидаги илк расмий ўйинини ўтказади.

"Ан-Наср" расмий твиттер аккаунтининг хабарига кўра, Роналду жамоадаги дебютини 14-тур доирасидаги «Ал-Иттифоқ»га қарши ўйинда ўтказади. Учрашув 22 январь, якшанба куни «Ан-Наср»нинг уй стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Саудия Арабистони чемпионатига қадар чўзилган дисквалификация туфайли янги жамоасининг иккита ўйинини ўтказиб юборган эди. Энди у «Ан-Наср» сафида расмий турнирларда ўйнаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!