Роналдо коронавирусга чалинди

Роналдо коронавирусга чалинди

Aфсонавий бразилиялик футболчи Роналдо коронавирусга чалинди, деб хабар беради "Крузейро" расмий сайти.

Собиқ футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда, унда касалликнинг енгил белгилари бор, холос. Шу муносабат билан у ўзини изоляция қилмоқда. Коронавирус туфайли Роналдо "Крузейро"нинг 101 йиллигини нишонлаш маросимини ўтказиб юборди.

45 ёшли Роналду футболчилик даврида "Крузейро", "ПСВ", "Барселона", "Интер", "Реал", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!