Роналдиньонинг ўғли "Барселона" билан шартнома имзолайди

Роналдиньонинг ўғли "Барселона" билан шартнома имзолайди

Каталон жамоаси собиқ юлдузи Роналдиньонинг ўғли билан шартнома имзолаш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, бразилиялик машҳур собиқ футболчининг ўғли Жоао Мендеш ҳозирда "Барселона" ёшлар жамоаси кўригида қатнашмоқда. Бразилиялик собиқ футболчи клуб унинг ўғлини ўз сафига қўшиб олишини тасдиқлаган.

"Барселона" ўғлим Жоао билан шартнома имзолашини тасдиқлайман. "Барса" ҳаётимнинг бир қисми бўлган, энди бу ўғлим сабабли яна давом этади", - дейди Роналдиньо RAC1 билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли собиқ футболчи фаолияти давомида 2003-2008-йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб, 145 ўйинда 70та голга муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!