Ромитанлик жиноятчи Тошкентда қўлга олинди

Ромитанлик жиноятчи Тошкентда қўлга олинди

Ромитан тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 46,166-моддаси (талончилик) 3-қисми ва 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва  суд идораларидан яшириниб юрган фуқаро қўлга олинган.

Унга Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 23 сентябрь кунидан қидирув эълон қилинган.

Қидирувдаги Ш.А. нинг Тошкент шаҳрида юрганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотлар асосида, яшириниб юрган жойи аниқланган.

Қўлга олинган жиноятчи Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!