Ромитан туманида тендер ғолиблигини қалбаки ҳужжатлар орқали қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Ромитан туманида тендер ғолиблигини қалбаки ҳужжатлар орқали қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.T.” МЧЖ раҳбари Т.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, туман ҳудудидаги кичик саноат зонаси учун ташқи электр тармоқларини монтаж ишларини бажариш бўйича ўтказилган тендерда, юк автотранспорт воситаларини ижарага олганлиги ҳақидаги шартномасини қалбакилаштириш орқали ғолибликка эришиб, кейинчалик объектда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 176,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!