Роботларнинг дастидан миллионлаб одам ишсиз қоладими?

Роботларнинг дастидан миллионлаб одам ишсиз қоладими?

Технологияларнинг ривожланиши оқибатида 2025 йилгача дунёнинг 26 мамлакатидаги ўрта ва йирик корхоналарда тахминан 85 миллион иш ўрни қисқаради. Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган The Future of Jobs 2020 («Иш ўринларининг келажаги», 2020) номли ҳисоботда ана шундай тахмин келтирилган.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси меҳнат бозорини кутилганидан тезроқ ўзгаришга мажбур қилди. Экспертлар айни пайтда «роботлар» инқилоби 97 миллион янги иш ўринлари яратилишига олиб келишини айтмоқда. Чунки 2025 йилгача  сунъий онг, «яшил иқтисодиёт» ва булут технологиялари сингари соҳаларда янги иш ўринларини яратиш зарур. 

Тадқиқотда қатнашган корхоналарнинг 43 фоизи технологияларнинг ривожланиши ортидан иш ўринларини қисқартиришга тайёрлигини, 41 фоизи эса муайян вазифаларни бажариши учун шартнома асосида ишлайдиганлар сонини орттиришини маълум қилган. 34 фоиз корхона технологик янгиликлар оқибатида янги имкониятлар пайдо бўлгани учун штатлар сонини кўпайтиришини билдирган.  

Экспертлар ҳисоботни тайёрлаш учун қишлоқ хўжалиги, таълим, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, транспорт каби ўн бешта соҳадаги вазиятни ўрганиб чиқишган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!