Ривожланган мамлакатлар коронавирусга қарши вакциналарни керагидан ортиқ ҳажмда сотиб олмоқда

Ривожланган мамлакатлар коронавирусга қарши вакциналарни керагидан ортиқ ҳажмда сотиб олмоқда

Ривожланган давлатлар коронавирусга қарши вакциналарни ўз эҳтиёжларидан ортиқ ҳажмда сотиб олмоқда. Бу ҳақда камбағаллик ва касалликларга қарши курашиш ташкилоти ONE Campaign ҳисоботига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Айни пайтгача АҚШ, Европа Иттифоқи, Австралия, Канада ва Япония 3 миллиард доза коронавирусга қарши вакцина сотиб олган, бу ушбу мамлакатлар аҳолисини эмлаш учун керагидан 1 миллиард дозага ортиқ ҳисобланади.

Ташкилот АҚШ ва Буюк Британияни пандемияга қарши глобал курашиш учун ортиқча дозаларни улашишга чақирди. Агар шундай қилинмаса, миллиардлаб одамлар коронавирусга қарши зарур ҳимояга эга бўла олмайди, бу эса пандемияни янада узайтиради.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус фақат COVAX дастури ёрдамида дунё бўйлаб COVID-19’га қарши вакцинациянинг адолатли тақсимланишини амалга ошириш мумкинлигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, бунгача ЖССТ COVID-19’га қарши курашиш учун янги лойиҳани салкам 2 миллиард долларга баҳолаган эди. Режани тўлиқ молиялаштириш «глобал тикланиш учун сармоядир», деди Тедрос Гебрейесус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!