Ривалдо: «Дембеле ўзгармаса, ўзига қийин бўлади»

Ривалдо: «Дембеле ўзгармаса, ўзига қийин бўлади»

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Ривалдо "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси Усмон Дембеле атрофида рўй бераётган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтган баҳснинг эртаси куни бўлиб ўтган машғулотда Усмон 2 соат кечикиб келди.

«Усмон Дембеле қилаётган иш менинг жаҳлимни чиқармоқда. Ахир у ўйнай олишини, голлар уриши мумкинлигини, жамоанинг муҳим аъзоси эканини исботлади. У бор эътиборини янада профессионал бўлишга қаратиши ҳамда машғулотга кеч қолишни тўхтатиши керак.

Агар бундай ҳаракат орқали "Барселона"дан кетишни кўзлаётган бўлса, бу яхши хулқ эмас. Бундай катта жамоани тарк этишни истаётган футболчи борлигини эшитиш ғалати бўларкан.

Агар у кетишни истаса, у ҳолда яхши ўйнаши керак, машғулотларни ўтказиб юбормаслиги лозим. Бу орқали у ўзининг профессионал обрўсини тиклайди. Шунда бошқа жамоаларла унга нисбатан қизиқиш уйғонади.

Агар Дембеле ўзгармаса, унинг ўзига қийин бўлади, «Барселона»га эмас», – деди Ривалдо.

Manba: stadion. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!