Риштонда “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси” ўтказилади

Риштонда “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси” ўтказилади

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг хабар беришича, 2022 йилнинг сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси” бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Президентнинг 2021 йил 23 августдаги “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги 5229-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.

“Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси” доирасида “Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталарнинг маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишлари, устахоналарга экскурциялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Форум якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.

Тадбир ташкилотчилари – Фарғона вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Кинематография агентлиги ва Бадиий академия.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!