Риштонда вояга етмаган опа-сингил газдан заҳарланиб вафот этди

Риштонда вояга етмаган опа-сингил газдан заҳарланиб вафот этди

11 ноябрь куни соат 6:30 атрофида Фарғона вилоятининг Риштон тумани «Зарариқ» маҳалласида яшаган опа-сингил яшаш табиий газдан заҳарланиб вафот этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Улар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида кирган вақтида ҳаммомни иситишга мўлжалланган қўлбола печга уланган табиий газ ўчиб-ёнган. Натижада опа-сингил ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!