Риштонда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузган фуқарога жавобгарлик белгиланди

Риштонда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузган фуқарога жавобгарлик белгиланди

Сайёр суд мажлиси – судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини намоён қилиш билан биргаликда ишларни кўришда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қонунлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали ва амалий шаклидир.  

Сайёр суд мажлиси бошқа шахсларда қонун талаблари бузишга мойилликни юзага келишининг олдини олишга ёрдам беради, қонунни бузган шахсларни оммавий муҳокама қилиш орқали айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини таъминлайди ҳамда жамиятда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантиради.      

2019 йил 21 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими ҳодимлари томонидан Риштон туман Ар-Рошидоний МФЙ Рошидоний кўчаси
63-уйда яшовчи М.Шокировнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) хонадонида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан текшириш ўтказилганида, ҳуқуқбузар М.Шокиров ноқонуний равишда хонадонида мавжуд электр ҳисоблагичдан ташқари 1 дона розетка ва 3 дона ёритиш чироғини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб давлат манфаатларига 855.000 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур маъмурий иш 2019 йил 9 декабрь куни Риштон туман маъмурий суди раиси Х.Хакимов томонидан Риштон тумани “Ар-Рошидоний” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилди.

Суд, ҳуқуқбузарга нисбатан жазо тайинлашда, унинг шахсини, оилавий шароитини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, пенсионер эканлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, ҳуқуқбузарликнинг барча енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлади.

Риштон тумани маъмурий суди раиси Х.Хакимов томонидан “А.Рошидоний” маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган, очиқ сайёр суд мажлисида иштирок этувчи шахсларга, фуқаролар ҳамда жамоатчилпк вакилларига келгусида бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан кенг жамоатчилик таъсир чораларини кучайтириб, ҳуқуқий тарғибот–ташвиқот ва тушунтириш ишларини мунтазам равишда ўтказиб келиниши мақсадга мувофиқлиги тушунтириб ўтилди.

 

Хамдамжон Хакимов,

Риштон туман маъмурий судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!