Ришод Собиров янги лавозимга тайинланди

Ришод Собиров янги лавозимга тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган давр мобайнида мамлакатимиздаги жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги ташкилотларда, спорт федерацияларда бу борада зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон кураш федерацияси  ижроқўм аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам бу борадаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Унга кўра, кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони, дзюдо бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Ришод Собиров федерация раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Худди шунингдек, тажрибали мутахассис, қатор хорижий мамлакатларда Ўзбек спорти кураш тарғиботи билан шуғулланган, Таиланд, Қатар, Вьетнам, Индонезия ва Туркманистон давлатларида ўтган Осиё ўйинларида кураш мусобақаларининг ташкилий ишларида бевосита иштирок этган, ўнлаб жаҳон чемпионларининг устози, халқаро тоифадаги ҳакам Олим Ҳайитов федерациянинг Илмий кенгашига раис этиб сайланди.

Шу ўринда айтиш жоизки, сўнгги пайтларда нафақат курашда, балки бошқа спорт турларида ҳам спорт амалиёти ва илмий ёндашув бир биридан анча айро бўлиб келганди. Ўзбекистон кураш федерациясида Илмий кенгашнинг жорий этилиши, Ришод Собировдек дунё спортида ўз ўрнига эга бўлган донгдор спортчининг миллий спортимизда муносиб ўрин эгаллаши ишонамизки, курашнинг янада юксалишига, соҳа мутахассисларининг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишида ва энг муҳими, курашнинг халқаро майдонда янада оммалашишига хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!