Рио-де-Жанейрода кучли ёғингарчилик туфайли олти киши ҳалок бўлди

Рио-де-Жанейрода кучли ёғингарчилик туфайли олти киши ҳалок бўлди

Олти киши Рио-де-Жанейрода кучли ёмғир қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

6 февраль куни Бразилия шаҳрида ёмғир ва кучли шамол эсганлиги маълум қилинди.

Шамол тезлиги эса момақалдироқлар билан бирга 110 м/с га етди. Шаҳар маъмурияти хабарига кўра, 100 дан ортиқ дарахтлар кучли шамол сабаб ағдарилиб кетган.

Автомобиллар қатнови тўхтаб қолди. Кўплаб фуқаролар чироқсиз қолишди.

Рио-де-Жанейрода марҳумлар хотирасига бағишлаб 3 кунлик мотам эълон қилинди. Шаҳар ҳокимияти одамларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!