Рим Папаси Россия армиясидаги энг шафқатсиз қисмларни айтди

Рим Папаси Россия армиясидаги энг шафқатсиз қисмларни айтди

Рим Папаси Франциск чечен ва бурятларни Украинадаги Россия қўшинлари таркибидаги энг шафқатсиз қисмлар деб атади. Бу ҳақда у America нашрига берган интервьюсида маълум қилган

“Мен Украина ҳақида гапирганда, даҳшатли қийноқ остида ўлаётганларни назарда тутаман. Агар сизларда аянчи ўлим топган одамлар бўлса, уларни қийнаб ўлдирган одамлар ҳам топилади. Мен Украина ҳақида гапирганда шафқатсизлик ҳақида гапираман, чунки киритилаётган қўшинларнинг бешафқатлиги ҳақида хабарлар бор. Одатда Россия қўшинлари ичида энг шафқатсизлари чеченлар, бурятлар ва бошқалар ҳисобланади”, – деган понтифик.

Бунга жавобан РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова Францискнинг бу баёнотини “ҳақиқатни ўта сохталаштириш” деб атаган.

“Бу энди русофобия эмас, бу энди юқори даражада сохталаштириш. Улар 90-йилларда русларни Кавказ халқларига азоб бераётганини айтганди, энди эса кавказликлар русларни қийнамоқда, дейишмоқда”, – деган Захарова.

Ўз навбатида Бурятия раҳбари Алексей Циденов “бурятияликлар ўз бурчини шараф билан бажараётгани”ни айтган. Шунингдек, у чечен ва бурятлар тинч аҳолини ҳимоя қилаётганини таъкидлаган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!