Рим папаси илк бор Ироққа қараб йўл олди

Рим папаси илк бор Ироққа қараб йўл олди

Жорий йилнинг 5-8 март кунлари Рим папаси Франциск Ироққа сафар қилади, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Шу пайтгача бирор папа Ироққа келмаган. Католикларнинг ҳозирги раҳнамоси коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилдаги хориж сафарларини бекор қилган эди. Ватикан папанинг Ироққа “биродарлик ва умид” учун бораётганини билдирди. 

Қайд этилишича, папа Франциск хориж сафарлари чоғида зирхли машинадан фойдаланмайди, аммо Ироқда бу одатидан воз кечади. 

Рим папаси Бағдодда музокаралар ўтказгач, 6 март куни Нажаф ва Ур шаҳарларига боради. Нажафда шиалар етакчиси Али Систоний билан, Урда эса язидийлар билан учрашади. 

Бундан ташқари, Франциск 7 март куни Ироқ курд минтақавий бошқаруви вакиллари билан учрашув ўтказади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!