Рига ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар орқаси билан иссиқ полда ётган кенгурунинг соғлиғидан хавотирланиб, полиция чақирди

Рига ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар орқаси билан иссиқ полда ётган кенгурунинг соғлиғидан хавотирланиб, полиция чақирди

Латвия пойтахти Ригада жойлашган ҳайвонот боғида Кингару лақабли кенгуру ўз вольерининг иситилган полида — сомон ва сабзилар қуршовида ётишни яхши кўради. Бироқ ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар ушбу ҳайвон нотабиий ҳолатда ётганлиги сабаб унинг соғлиғидан хавотирга тушиб, полиция чақирди, деб хабар беради Esquire.

Таъкидланишича, полиция ходимлари билан суҳбатлашган ҳайвонот боғи маъмурияти муаммони ечишнинг бир нечта вариантини таклиф этган: полни иситиш тизимини ўчириб қўйиш, вольерда ҳайвон учун стресс вазиятни юзага келтириш ёки «ташриф буюрувчиларнинг ҳайвонот боғи ходимларининг профессионаллиги ва ҳайвонлар билан ишлаш билимига ишонч билдириши керак».

Ҳайвонот боғи, шунингдек, вольер ҳар куни тозаланишини, кенгуру эса ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, жазирама кунларда ҳайвон ўзига чуқур ковлаб, салқин ерда ётади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!