Reuters: АҚШ Украинага яна 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беради

Reuters: АҚШ Украинага яна 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беради

Қўшма Штатлар Украинага қарийб 800 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, дея хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байден ўз ваколатларидан фойдаланади, бу эса унга мамлакат захираларидан ортиқча қурол-яроғларни топширишни маъқуллаш имконини беради.

Қарор 19-август, жума куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ Politico Кил Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига таяниб, июль ойида Европа Иттифоқининг олти давлати Киевга янги ҳарбий ваъдалар бермаганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!