Агентликнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) собиқ махсус прокурор Жек Смит жамоасида ишлаган ва президент Доналд Трампнинг фаолиятини тергов қилган тўрт нафар агентни ишдан бўшатган.
Аввалроқ АҚШ Сенатининг юридик қўмитаси раиси, республикачи Чак Грассли Смит жамоаси олиб борган терговга оид минг бетдан ортиқ ҳужжатларни эълон қилган эди. Мазкур ҳужжатларда терговда иштирок этган ФҚБ ва Адлия вазирлиги ходимларининг исмлари яширилмаган.
Жек Смит Доналд Трампга федерал сайловлар жараёнига аралашиш, яъни тарафдорларининг Капитолийга бостириб кириши ҳамда махфий ҳужжатлар билан ноўрин муомала қилиш бўйича айбловлар қўйган эди. Бироқ 2024 йилнинг ноябр ойида Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, махсус прокурор бу терговни тўхтатди.
Шу билан бирга, Смит ўз қўлида Трампни судда айблаш учун етарли далиллар борлигини таъкидлади, аммо унинг президент этиб сайланиши суд таъқибини имконсиз қилганини билдирди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.