Республика даражасида нечта порахўр амалдор фош қилинган?

Республика даражасида нечта порахўр амалдор фош қилинган?

Бош прокуратура коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Ҳисоботга кўра:

✅ ўтган 5 ойда жами 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсга нисбатан 420 та жиноят иши қўзғатилган, 206 та жиноят иши бўйича 284 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда;

✅ жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика, 17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

✅ мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 млрд. 652 млн. 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 млрд. 160 млн. 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган;

✅ жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 150 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 35 нафари солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, 21 нафари пора олиш, 19 нафари фирибгарлик, 11 нафари пора бериш, 7 нафари мансабни суиистеъмол қилиш, 4 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 3 нафари мансабга совуққонлик, 1 нафари мансаб сохтакорлиги ва 33 нафари бошқа жиноятлари учун жавобгар бўлган;

✅ 2018 йилда ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, 2019 йилда ушбу вазирликларга 3 та тақдимнома киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!