Респект! Путин жабрланган ўсмирдан узр сўради (фото)

Респект! Путин жабрланган ўсмирдан узр сўради (фото)

Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский 1 январь куни Магнитогорсдаги кўп қаватли уйнинг подезди қулаб тушиши оқибатида жабрланган 13 ёшли ўсмир Сергей Гавриловга Россия президенти Владимир Путиннинг Янги йил совғасини етказди. Бу ҳақда Пятий канал хабар берди.

31 декабрь куни эрта тонгда юз ерган ҳодиса жойига давлат раҳбари етиб келди ҳамда шаҳар ҳукумати, ФВВ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан мажлис ўтказди. Шундан сўнг ҳодиса оқибатида жабрланганларни ҳолидан хабар олиш учун шаҳар касалхоналарига ташриф буюрди.

Шунда президент жабрланган боладан узр сўраб, шошганидан совға олмагани учун узр сўради ва тез орада совға етказишини ваъда қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!