Респект! Озарбайжонлик ўт ўчирувчилар ёнғинларни ўчириш учун Туркияга йўл олди

Респект! Озарбайжонлик ўт ўчирувчилар ёнғинларни ўчириш учун Туркияга йўл олди

Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўт ўчирувчи ходимлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини қамраб олган ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам бериш учун Туркияга йўл олишди.

Бу ҳақда Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилган.

Хабарда айтилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хизматининг 100 нафар ходими Даламан провинциясига жўнаб кетишган ва у ерда туркиялик ҳамкасблари билан бирга ёнғинларни ўчиришда иштирок этишади.

"Aнадолу" агентлиги ёзишича, озарбайжонлик ўт ўчирувчилар Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев кўрсатмасига биноан қардош мамлакатга кетишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!