Респект! Германия суди азоннинг яна баралла чақирилишига рухсат берди

Респект! Германия суди азоннинг яна баралла чақирилишига рухсат берди

Германия суди азоннинг овоз кучайтиргич орқали айтилишига билдирилган эътирозларни қабул қилмади. 

“Ал-Жазира”нинг хабар беришича, Шимолий Рейн-Вестфалидаги Эр-Эркеншвикк шаҳрида яшовчи мусулмонлар беш йилдан бери давом этаётган суд ишида ютиб чиқди. Масжиддан 900 метр нарида яшовчи бир оила жума кунлари азоннинг овоз кучайтиргич орқали айтилишига эътироз билдириб, 2015 йилда судга мурожаат қилган. Бироқ суд оиланинг эътирозини рад этди ва азоннинг яна баралла чақирилишига рухсат берди. 

«Ҳар бир жамият одамларнинг бошқа инсонлар ўз динига қандай амал қилаётганидан бохабар бўлишига тўғри келишига кўникиши зарур», – дея изоҳлади судья Аннетт Кляйншниттгер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!