Рекорд янгиланди! Яна 835 юртдошимиз коронавирусни енгди

Рекорд янгиланди! Яна 835 юртдошимиз коронавирусни енгди

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди. 

Жумладан, беморларнинг 396 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!