Рекорд яна янгиланди! Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ошди

Рекорд яна янгиланди! Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ошди

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида ёзги мавсум учун электр энергияси истеъмоли 14 июль куни 284 миллион кВт соатга етиб, янги рекорд қайд этилди.

Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, бу кўрсаткич 13 июлдаги ёзги рекорддан (278,6 млн кВт соат) ва қишки максимумдан (283 млн кВт соат) ҳам ошди. Яъни 2026 йил 13 июль куни ёз мавсумида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан 5,4 миллион кВт соатга ёки 1,94 фоизга кўпни ташкил қилган бўлса, 2026 йил 24 январь куни қиш мавсумида қайд этилган тарихий максимал даражадан 1 миллион кВт соатга кўпни ташкил этди.

Маълум қилинишича, рекорд қайд этилган куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 287,3 миллион кВт соатни ташкил этди.

Юқори истеъмол вақтларида айрим ҳудудларда электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган техник носозликлар сабабли электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Шу муносабат билан истеъмолчилардан электр энергиясидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишлари сўралди.

“Айниқса, кондиционерни 24–26°C ҳароратда ишлатишни, унинг филтрларини мунтазам тозалаб туришни эслатиб ўтамиз. Бу эса қурилманинг самарали ишлашини таъминлайди, электр энергияси сарфини камайтиради, тармоқларнинг ортиқча қизиб кетишининг олдини олади ва инсон саломатлиги учун ҳам мақбул шароит яратади”, дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).