Рекорд! Нафақахўр 5 соат ичида деярли 10 кг вазн йўқотди

Рекорд! Нафақахўр 5 соат ичида деярли 10 кг вазн йўқотди

Россиялик нафақахўр беш соат давомида 9,3 кг вазн ташлаб, Россия рекордлар китобига кирди.

Бу ҳақда Федерал янгиликлар агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, 66 ёшли Баҳама Айбогов Махачқалъадаги Елена Исинбаева номидаги стадионда рекорд ўрнатган.

Агентликнинг хабар беришича, югуриш давомида шифокорлар эркакнинг ҳолатини кузатган, аммо спортчи ўзини яхши ҳис қилган.

Айбоговнинг айтишига қараганда, бир неча соат ичида тана билан нима қилиш мумкинлигини дангаса одамларга кўрсатиш учун рекорд ўрнатишга қарор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!