Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?

Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?

Xiaomi смартфонларидан ишлатаётганлар яхши билишади ўтган йилнинг кузида бирданига реклама чиқиши кўпайиб кетганди. Корпорация раҳбарларидан бири буни: Бу смартфонларимиз арзонлиги эвазига компенсация қабилида изоҳлаган.

Куни кеча Xiaomi корпорацияси ўзининг ўтган йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Маълум бўлишича, хитойча Apple интернет-сервисларда, шунингдек, MIUI прошивкаси орқали реклама кўрсатгани учун ҳам яхшигина даромад олаётган экан.

Прошивкада кўрсатилувчи реклама компаниянинг интернет-сервислар бўлимига тегишли бўлиб, Xiaomi га бултур ушбу бўлимдан тушган умумий даромад 2017 йилдагига нисбатан 61,2 фоизга ўсиб, 2,38 миллиард долларга етган. Мазкур миқдорнинг 30 фоизи бевосита MIUI даги ҳамда ўйинлардаги рекламага оиддир.Маълум бўлишича, MIUI фойдаланувчилари сони ойига 242 миллион нафарга тўғри келяпти, бу борада йиллик ўсиш 41,7 фоизга тенг. Корпорация уларга реклама кўрсатгани эвазига бир ойда топадиган даромади эса ҳар бир мижозга салкам 10 доллардан тўғри келади!

Manba: terabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!