Режиссёрни деб жонидан тўйган актриса

Режиссёрни деб жонидан тўйган актриса

“Жилва” фильми суратга олиб бўлингач, Шелли Дюваллнинг асабий зўриқиш натижасида сочлари тўкила бошлади. Сабаби – йил бўйи тўхтовсиз давом этган суткасига 12 соатлик суратга олиш ишлари, оила билан узоқ айрилиқ, режиссёр Стенли Кубрикнинг Венди ролига киришиши учун актрисани стрессга туширишда қўллайдиган экссентрик фокуслари эди. Қайсидир саҳнада саноқсиз дубллардан чарчаган Дювалл бошқа йиғлолмай қолганди. Шунда Кубрик суратга олиш жамоасидан акстрисага жуда ёмон муносабатда бўлишни талаб қилади. Ўзи эса ҳамкасблари олдида актрисага ўшқирарди.

Венди зинадан юқорига пичоқ кўтариб югураётган кулминатсион саҳна 35-дублда олинган. Натижада актриса Эмпире-стате-буилдинг(Нью-Йоркдаги 103 қаватли бино) томига олиб борувчи поғоналарга тенг масофани босиб ўтган. 

Кейинроқ Дюваллнинг айтишича, у Кубрикни ҳеч нарсада айбламаган, чунки унинг образи максимал даражада жонли чиқиши учун қўлидан келган ҳаммасини қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!