Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

Xiaomi компаниясининг сўнгги тақдим этган ва бестселлер бўлиши кутилаётган смартфони Redmi Note 7 Pro ҳисобланади. Бироқ яна бир хитойлик компания аллақачон ушбу моделнинг рақобатчисини тайёрлаб қўйган.Meizu бир неча бор Note 9 моделининг тизер суратларини эълон қилган, энди эса унинг савдога чиқиш санаси ҳам маълум бўлди. Хитойдаги машҳур JD.com онлайн дўконидаги Meizu Note 9 саҳифасидаги ёзувга қараганда, уни 11 март куни, Пекин вақти билан соат ўнда сота бошлашади.Meizu Note 9 ҳақида шу пайтгача тарқалган маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, у Redmi Note 7 Pro билан ҳақиқий рақобатга киришади. Бу курашда уларнинг нархлари асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Manba: terabayt.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!